Al-Mutaffifin surasi, 30-oyat

83:30

وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ ٣٠

Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар.

Tafsir

Улар мўминлар олдидан ўтганларида бир-бирларига кўз қисиб, уларни масхаралаб, пичинг қилиб ўтар эдилар.