۞ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَجۡعَلَ بَيۡنَكُمۡ وَبَيۡنَ ٱلَّذِينَ عَادَيۡتُم مِّنۡهُم مَّوَدَّةٗۚ وَٱللَّهُ قَدِيرٞۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٧
Шоядки, Аллоҳ сизлар билан улар ичидаги душманларингиз ўртасида дўстлик пайдо қилса, Аллоҳ бунга қодирдир. Аллоҳ кечирувчи ва раҳиймлидир. 3
Izohlar
3 (Аллоҳ таолодан «шоядки» калимаси содир бўлса, албатта, воқеликда содир бўлиши шарт. Бу ваъда Маккаи Мукаррама фатҳ бўлиши билан амалга ошди. Мушриклар тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига кирдилар ва мусулмонлар билан дўст-биродар бўлдилар. Қалбларидаги душманлик туйғулари ҳам кўтарилди.)
Tafsir
Эй мўминлар, эҳтимол Аллоҳ сизлар билан душманларингиз бўлмиш кофирлар ўртасига уларни Исломга ҳидоят қилиш орқали бир муҳаббатни солиб қўяр. Шу билан улар сизларнинг диний биродарларингизга айланиб қолар. Аллоҳ қалбларни иймон сари буриб қўйишга Қодир. Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли, уларга Меҳрибон Зотдир.