لَّا يَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِينَ لَمۡ يُقَٰتِلُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ وَلَمۡ يُخۡرِجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ أَن تَبَرُّوهُمۡ وَتُقۡسِطُوٓاْ إِلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ ٨
Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир.
Tafsir
Аллоҳ Исломингиз туфайли сизларга қарши жанг қилмаган, сизларни юртингиздан қувиб чиқармаган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга нисбатан ҳақ-ҳуқуқ масаласида адолатли бўлишингиздан қайтармайди. Аллоҳ ўзларига нисбатан ҳам, оилаларига нисбатан ҳам, қўл остидагиларга нисбатан ҳам одил бўлган кишиларни яхши кўради.