Al-Mumtahanah surasi, 13-oyat

60:13

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَوَلَّوۡاْ قَوۡمًا غَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ قَدۡ يَئِسُواْ مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِ كَمَا يَئِسَ ٱلۡكُفَّارُ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡقُبُورِ ١٣

Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутманглар. Кофирлар қабр эгаларидан умид узганларидек, улар ҳам охиратдан умид узганлар.

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавм билан дўст бўлманглар. Улар охиратга ишонмайдилар, аксинча, қайта тирилишни инкор қилганлари боис ўлиб кетган ота-боболари қайтишидан қандай умид узган бўлсалар, охиратдан ҳам ўшандай умид узганлар.