سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ١
Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтади. У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир.
Tafsir
Аллоҳни самолардагилар ҳам, заминдагилар ҳам Ўзига нолойиқ нарсалардан поклаб, У Зотга тасбеҳ айтди. У Азиз, ҳаммадан Ғолиб Зотдир. Ҳар бир яратишини, тақдирини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.