ٱدۡفَعۡ بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُ ٱلسَّيِّئَةَۚ نَحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَصِفُونَ ٩٦
Сен эса, ёмонликни гўзал нарса ила дафъ қил. Биз нима васф қилаётганларини яхши билгувчимиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизга ёмонлик қилишса, сиз уни энг гўзал тарзда даф қилинг. Уларни кечиринг, озорларига сабр қилинг. Биз улар тавсифлаётган ширк, ёлғон каби уйдирмалардан ҳам, сизнинг шаънингизга айтилаётган сеҳргар, мажнун каби ҳақоратлардан ҳам жуда яхши Хабардормиз.