Al-Mu'minun surasi, 87-oyat

23:87

سَيَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ ٨٧

Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айт.

Tafsir

Етти осмонлар ҳам, буюк Арш ҳам Аллоҳнинг мулкидир, дейдилар. Шунда уларга айтинг: "Аллоҳнинг азобидан нажот топиш учун У Зотнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?"