قُلۡ مَنۢ بِيَدِهِۦ مَلَكُوتُ كُلِّ شَيۡءٖ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيۡهِ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٨٨
Сен: «Агар билсангиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган зот ким?!» деб айт. 16
Izohlar
16 (Яъни, хоҳлаган кишисини Ўз ҳимоясига ола биладиган, бошқалар Ундан ҳимоялана олмайдиган зот ким?)
Tafsir
Уларга айтинг: "Агар билсангизлар, айтинглар-чи, ҳамма нарсанинг мулки Қўлида бўлган Зот ким? Унинг мулки камаймайди. У Ўзи истаган бандасини Ўз ҳимоясига олади. У Зот бировга ёмонликни истаса, уни ҳеч ким У Зотдан ҳимоя қила олмайди. У Зотнинг азобидан қутқаролмайди".