Al-Mu'minun surasi, 74-oyat

23:74

وَإِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ عَنِ ٱلصِّرَٰطِ لَنَٰكِبُونَ ٧٤

Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганлар бу йўлдан озгувчидирлар.

Tafsir

Охиратга ва унда содир бўладиган ҳисоб-китоб, жазо ё мукофотга ишонмайдиганлар нажотга элтадиган энг тўғри йўл - Ислом йўлидан озиб, дўзахга олиб борадиган эгри-бугри, қинғир-қийшиқ йўлларга кириб кетадилар.