نُسَارِعُ لَهُمۡ فِي ٱلۡخَيۡرَٰتِۚ بَل لَّا يَشۡعُرُونَ ٥٦
Уларга яхшиликларни тезлатишимиз, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар.
Tafsir
Ўша фақат ўз эътиқоди билангина хурсанд бўлиб юраверганлар Биз уларга шу дунёнинг ўзида мол-давлат ва фарзандлар ила мадад беряпмиз, деб ўйлайдилар. Аслида эса иш улар ўйлагандек эмас. Биз уларга бу неъматларни истидрож учун, арқонни узун ташлаб қўйганимиз туфайли беряпмиз. Лекин улар буни сезмайдилар.