فَتَقَطَّعُوٓاْ أَمۡرَهُم بَيۡنَهُمۡ زُبُرٗاۖ كُلُّ حِزۡبِۭ بِمَا لَدَيۡهِمۡ فَرِحُونَ ٥٣
Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар. 13
Izohlar
13 (Пайғамбарлар бир динда бўлган эдилар. Аммо улардан кейингилар ягона динни турли фирқаларга парчалаб юбордилар.)
Tafsir
Пайғамбарлардан кейин уларнинг тобелари гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Ҳар бир гуруҳ ўз эътиқодини Аллоҳ наздида маъқул ва мақбул кўрилган дин, деб билди. Бошқаларнинг эътиқодларига қиё ҳам боқмади.