Al-Mu'minun surasi, 52-oyat

23:52

وَإِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱتَّقُونِ ٥٢

Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менга тақво қилинг. 12

Izohlar

12 (Эй пайғамбарлар, сизнинг динингиз Исломдир. Роббингиз бўлган Аллоҳга тақво қилинг.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, умматингиз бир умматдир, яъни, Ислом умматидир. Мен эса ягона Парвардигорингизман. Мендан ўзга парвардигор йўқ. Бас, буйруқларимни бажариш ва тақиқларимдан тийилиш ила Мендан тақво қилинглар.