Al-Mu'minun surasi, 115-oyat

23:115

أَفَحَسِبۡتُمۡ أَنَّمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ عَبَثٗا وَأَنَّكُمۡ إِلَيۡنَا لَا تُرۡجَعُونَ ١١٥

Наҳотки, Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! 23

Izohlar

23 (Эй мушриклар, наҳотки Биз сизни беҳудага яратган бўлсак? Наҳотки сиз охиратда бизга қайтарилмасангиз?!)

Tafsir

Эй одамлар, сизларни ҳеч бир ҳикматсиз, сабабсиз, худди ҳайвонлардек савоб ва жазосиз беҳудага яратганмиз-у, сизлар Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Бизга қайтарилмайсизлар, деб ўйлаганмидингиз?