Al-Mu'minun surasi, 116-oyat

23:116

فَتَعَٰلَى ٱللَّهُ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡحَقُّۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡكَرِيمِ ١١٦

Бас, ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар У — карамли аршнинг Робби бор.

Tafsir

Ўз махлуқотларини Ўзи истаганича бошқариб турган подшоҳ Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан Покдир. Унинг Ўзи ҳақ, ваъдаси ҳақ, сўзи ҳақ. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. У энг буюк махлуқот бўлмиш Аршнинг Эгасидир. Энг улкан махлуқотнинг эгаси ҳамма махлуқотларнинг Эгасидир.