Al-Mu'minun surasi, 104-oyat

23:104

تَلۡفَحُ وُجُوهَهُمُ ٱلنَّارُ وَهُمۡ فِيهَا كَٰلِحُونَ ١٠٤

Юзларини олов куйдирур. Улар унда бадбашара ҳолда бўлурлар.

Tafsir

Юзларини ўт куйдиради. Тиришаверганларидан устки ва остки лаблари тишларига ёпишиб, бадбашара бўлиб кетадилар.