Al-Mu'minun surasi, 103-oyat

23:103

وَمَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ فَأُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ فِي جَهَنَّمَ خَٰلِدُونَ ١٠٣

Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар.

Tafsir

Кимнинг яхши амаллари енгил келиб, ёмон амаллари тош босиб кетса, бас, ана ўшалар зарарли ишларни қилиб, иймон ва яхши амал каби фойдали ишларга бепарво бўлиб, ўзларини ўзлари бой берибдилар. Улар дўзах оловида мангу қоладилар. У ердан ҳеч қачон чиқмайдилар.