ءَأَشۡفَقۡتُمۡ أَن تُقَدِّمُواْ بَيۡنَ يَدَيۡ نَجۡوَىٰكُمۡ صَدَقَٰتٖۚ فَإِذۡ لَمۡ تَفۡعَلُواْ وَتَابَ ٱللَّهُ عَلَيۡكُمۡ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥۚ وَٱللَّهُ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ ١٣
Сизларга сирли суҳбатингиздан аввал садақа бериш оғир келдими? Агар (буйруқни) бажармасангиз, (майли) Аллоҳ афв қилди. Бас, намоз ўқингиз ва закот берингиз. Ва Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилингиз. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. 7
Izohlar
7 (Аллоҳ таоло аввалги ҳукмини бекор қилмаса ёки ундан ҳам оғирроқ ҳукмни жорий қилса бўлаверар эди. Лекин Аллоҳ таоло ўзини унутиб қўйган баъзи кишиларни огоҳлантириб бўлгач, яна кўпчиликка раҳм қилиб, аввалги Ўз ҳукмини бекор қилди.)
Tafsir
”Пайғамбар алайҳиссалом билан суҳбатлашишдан олдин садақа берсак, камбағал бўлиб қоламиз”,- деб қўрқдингларми?! Бу буйруқни бажармаган бўлсангизлар ҳам Аллоҳ таоло сизларни кечирди. Чунки У Зот буни қилмасликка Ўзи рухсат берган. Энди тақво қилиб, намозни тўла-тўкис адо қилинглар, молларингизнинг закотини беринглар, Аллоҳ ва Расулига итоат этинглар. Аллоҳ таоло барча ишларингиздан хабардордир. Амалларингиздан бирон нарса У Зотдан махфий қолмас. Сизларга яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофот берур.