يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نَٰجَيۡتُمُ ٱلرَّسُولَ فَقَدِّمُواْ بَيۡنَ يَدَيۡ نَجۡوَىٰكُمۡ صَدَقَةٗۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ لَّكُمۡ وَأَطۡهَرُۚ فَإِن لَّمۡ تَجِدُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ ١٢
Эй, иймон келтирганлар! Агар Пайғамбар билан сирли суҳбат қилмоқчи бўлсангиз, сирли суҳбатингиздан аввал садақа беринг. Шундоқ қилмоғингиз ўзингиз учун яхшироқдир ва (қалбингиз учун) покроқдир. Агар (садақага нарса) топмасангиз, албатта Аллоҳ кечирувчи ва раҳимлидир. 6
Izohlar
6 (Пайғамбар алайҳиссалом билан муножот (суҳбат) қилишдан аввал садақа беришга даъват этилган буйруқнинг бир неча ҳикматлари бор. Пайғамбар алайҳиссаломнинг вақтларини бекор кетказмаслик; камбағалларга фойда бўлиши; мухлис ва мунофиқларни ажратиш ва ҳоказо.)
Tafsir
Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссолат вассалом билан сирлашавергач, Аллоҳ деди: "Эй иймон келтирган зотлар, агар Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан холи қолиб дилдан суҳбатлашишни истасангиз, суҳбатдан олдин садақа беринглар. Бу садақа ўзларингиз учун яхшилик ва покликдир. Зеро, Аллоҳнинг тоати қалбларни поклайди. Мабодо садақа қилишга имкон тополмасангиз, ҳеч қандай хижиллик бўлмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларининг гуноҳларини кечирадиган ва тоқатларидан ташқари нарсани юкламайдиган раҳмли Зотдир".