Al-Mujadilah surasi, 11-oyat

58:11

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا قِيلَ لَكُمۡ تَفَسَّحُواْ فِي ٱلۡمَجَٰلِسِ فَٱفۡسَحُواْ يَفۡسَحِ ٱللَّهُ لَكُمۡۖ وَإِذَا قِيلَ ٱنشُزُواْ فَٱنشُزُواْ يَرۡفَعِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ دَرَجَٰتٖۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ ١١

Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда «Силжиброқ ўтиринг» дейилса, бас, силжинг, агар «Туринг» дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир. Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир. 5

Izohlar

5 (Мусулмонлар Пайғамбар алайҳиссалом мажлисларида иймон ва илм олардилар. Шунинг учун ҳам ҳамма катта қизиқиш билан, иложи борича, у зотга яқинроқ ўтиришни хоҳларди. Ушбу оят нозил бўлгач, илм олиш мажлисини ҳаммага кенг тарғиб қилиш зарурлиги эслатилиб, мажлис аҳлининг барчасига жой беришни йўлга қўйишга даъват этилди.)

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар, сизларга мажлисда ўтирган пайтингизда, жой беринглар, дейилса, дарҳол жой беринглар. Аллоҳ таоло ҳам сизларга дунё ва охиратда кенглик беради. Мажлислардан бирида сизларга, қалқинглар, дейилса, фазл аҳлига жой бериш учун дарҳол қалқинглар. Аллоҳ таоло иймон келтирган ва илм ато этилган кишиларни баланд даражаларга кўтаради. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан Хабардордир. Сизларнинг амалларингиздан бирон нарса махфий қолмас ва яқинда сизларни ўша амалларингизга яраша мукофотлайди.