وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَٱحۡذَرُواْۚ فَإِن تَوَلَّيۡتُمۡ فَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَا عَلَىٰ رَسُولِنَا ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ ٩٢
Аллоҳга итоат қилинг ва Пайғамбарга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқ етказиш, холос.
Tafsir
Аллоҳга ва Пайғамбарга буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан итоат этинглар. Уларга қарши чиқишдан эҳтиёт бўлинглар. Юз ўгирадиган бўлсангизлар, билиб қўйингларки, элчимизнинг вазифаси Аллоҳнинг фармонини етказиб қўйишдир, холос. Мана, у етказди. Тўғри йўлдан юрсангизлар, ўзингизга фойда. Бежо қадам ташласангизлар, ўзингизга зиён.