۞ لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْۖ وَلَتَجِدَنَّ أَقۡرَبَهُم مَّوَدَّةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلَّذِينَ قَالُوٓاْ إِنَّا نَصَٰرَىٰۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّ مِنۡهُمۡ قِسِّيسِينَ وَرُهۡبَانٗا وَأَنَّهُمۡ لَا يَسۡتَكۡبِرُونَ ٨٢
Яҳудий ва ширк келтирганларнинг иймон келтирганларга нисбатан одамларнинг ашаддий адоватлиси эканини топасан. Улардан иймон келтирганларга дўстликка яқинроғи, биз насоролармиз, деганлар эканини топасан. Бу, уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар бўлганидан ва уларнинг такаббурлик қилмасликларидандир. 44
Izohlar
44 (Бу уч тоифа мусулмонларга муносабатда иккига бўлинади. Биринчиси — мусулмонларга нисбатан ашаддий адоватли тоифа бўлиб, улар яҳудий ва мушриклардан иборатдир. Иккинчи тоифа — мусулмонларга нисбатан, бошқа кофирларга қараганда, дўстликка яқинроқ тоифа бўлиб, улар насоролардан иборатдир.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизга, сиз олиб келган динга ва мўминларга энг ашаддий душманлар диллари ҳасад ва кибрга тўла яҳудийлар ҳамда бутларга ибодат қиладиган мушриклар эканини кўрасиз. Сизга, сиз олиб келган динга ва мўминларга энг яқин дўст эса ўзларини насронийлар деб айтадиган кимсалар эканини кўрасиз. Чунки уларнинг орасида олимлар ва обидлар бор ҳамда улар мутакаббир эмас, мутавозе одамлардир. Мутакаббирнинг қалби эзгуликни қабул қилолмайди.