وَلَوۡ كَانُواْ يُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلنَّبِيِّ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مَا ٱتَّخَذُوهُمۡ أَوۡلِيَآءَ وَلَٰكِنَّ كَثِيرٗا مِّنۡهُمۡ فَٰسِقُونَ ٨١
Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валий — дўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир. 43
Izohlar
43 (Яъни, ўша яҳудийлар Аллоҳ таолога, Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга ва Қуръонга иймонлари бўлганда эди, кофирларни дўст тутмас эдилар. Ушбу оятда улар Аллоҳга ҳам иймонлари йўқликда айбланмоқдалар. Яҳудий ва бошқа аҳли китобларнинг, биз мўминмиз, деган даъволари шу билан пучга чиқади. Уларнинг кўплари фосиқ эканликлари ҳам тасдиқланмоқда. Фосиқлик эса, дин кўрсатган чегарадан четга чиқишдир.)
Tafsir
Ўша яҳудийлар Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига ҳақиқий иймон келтирганларида эди, мўминлар қолиб, мушрикларни яхши кўрмаган ва дўст тутмаган бўлардилар. Чунки улар кофирларни дўст тутишдан қайтарилгандилар. Лекин ўша яҳудийлардан кўплари Аллоҳга итоат қилмайдиган, У Зотни ва мўминларни дўст тутмайдиган бадбахтлардир.