تَرَىٰ كَثِيرٗا مِّنۡهُمۡ يَتَوَلَّوۡنَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْۚ لَبِئۡسَ مَا قَدَّمَتۡ لَهُمۡ أَنفُسُهُمۡ أَن سَخِطَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ وَفِي ٱلۡعَذَابِ هُمۡ خَٰلِدُونَ ٨٠
Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валий — дўст тутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди. Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир. 42
Izohlar
42 (Яҳудийлар доимо мусулмонларга қарши кофирлар билан тил бириктириб, ўзаро ҳамкорлик қилиб келганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом вақтларида мушрикларни афзал кўриб, мусулмонларга қарши тил бириктирган бўлсалар, ҳозиргача турли кофирлар билан тил бириктириб, Исломга қарши бўлиб келмоқдалар.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, кўрасизки, яҳудийлар орасидаги кўпчилик кофирлар ўзлари каби кофирларни дўст тутиб, уларни яхши кўриб, сизни ва муваҳҳидларни эса душман тутиб, ёмон кўрадилар. Бу қилмишлари уларга нақадар ёмон оқибатни олиб келади! Негаки, шу ишлари туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўладилар ва жаҳаннамга кириб, у ерда абадий қоладилар.