Al-Ma'idah surasi, 75-oyat

5:75

مَّا ٱلۡمَسِيحُ ٱبۡنُ مَرۡيَمَ إِلَّا رَسُولٞ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِ ٱلرُّسُلُ وَأُمُّهُۥ صِدِّيقَةٞۖ كَانَا يَأۡكُلَانِ ٱلطَّعَامَۗ ٱنظُرۡ كَيۡفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ ثُمَّ ٱنظُرۡ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ٧٥

Масийҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол. 38

Izohlar

38 (Биби Марям бинти Имрон Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчи — сиддиқадир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям сиддиқани ҳам «худо» деб эътиқод қилиш хатодир.)

Tafsir

Масиҳ Ийсо ибн Марям ҳам бошқа пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар, холос. Бошқа пайғамбарлар вафот қилганидек, у ҳам вафот қилади. Онаси Марям алайҳассалом эса ҳар доим рост сўзлайдиган ростгўй, сиддиқадир. Ҳар иккиси ҳам таом ейдилар. Таомга муҳтож одамнинг илоҳ бўлиши мумкинми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларга Аллоҳнинг ягоналиги ҳақ эканига, уларнинг ҳадларидан ошиб, оятларимизни инкор қилиб, Аллоҳдан бошқани ҳам илоҳ деб билишлари эса ноҳақлик эканига далолат қиладиган оятларни қандай баён қилаёганимизга бир қаранг! Кейин эса Аллоҳнинг якка-ёлғиз эканига далолат қилувчи шунча оятларни кўра-била туриб, уларнинг ҳақдан юз ўгираётганларига бир назар солинг.