Al-Ma'idah surasi, 72-oyat

5:72

لَقَدۡ كَفَرَ ٱلَّذِينَ قَالُوٓاْ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡمَسِيحُ ٱبۡنُ مَرۡيَمَۖ وَقَالَ ٱلۡمَسِيحُ يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمۡۖ إِنَّهُۥ مَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدۡ حَرَّمَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ ٱلۡجَنَّةَ وَمَأۡوَىٰهُ ٱلنَّارُۖ وَمَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ أَنصَارٖ ٧٢

Аллоҳ, албатта, Масийҳ ибн Марямдир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масийҳ ибн Марям эса: «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг турар жойи дўзах бўлур. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди.

Tafsir

«Аллоҳ Масиҳ Ийсо ибн Марямнинг ўзидир», деган насронийлар аниқ кофир бўлдилар. Чунки улар Аллоҳдан бошқани илоҳ, деб биляптилар. Ҳолбуки, Масиҳ ибн Марямнинг ўзи уларга: "Эй Бани Исроил, ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилинглар, зеро, у менинг Парвардигорим ва сизнинг Парвардигорингиздир, У Зотга бандаликда ҳаммамиз баробармиз", деган. Хуллас, Аллоҳ Ўзига бошқани шерик қилган кимсанинг жаннатга киришини ман қилиб қўйган. Бундай кимсанинг жойи жаҳаннамдир. Аллоҳнинг олдида унга ҳеч ким ёрдам беролмайди, мадад бўлолмайди, уни кутаётган азобдан қутқаролмайди.