وَحَسِبُوٓاْ أَلَّا تَكُونَ فِتۡنَةٞ فَعَمُواْ وَصَمُّواْ ثُمَّ تَابَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ ثُمَّ عَمُواْ وَصَمُّواْ كَثِيرٞ مِّنۡهُمۡۚ وَٱللَّهُ بَصِيرُۢ بِمَا يَعۡمَلُونَ ٧١
Улар, ҳеч қандай синов бўлмас, деб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнгра, Аллоҳ уларни кечирди. Кейин улардан кўплари яна кўру кар бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётганини кўрувчи Зотдир. 36
Izohlar
36 (Яҳудийларнинг синов, ҳисоб-китоб бўлишига иймонлари йўқ эди. Улар шундай ўтиб кетишларига, амалларининг сарҳисобини бермасликларига қаттиқ ишонардилар. Бундай ботил ишонч уларни кўру кар қилиб қўйган эди. Кўзлари ўнгида рўй бериб турган ҳодисалардан ибрат олмасдилар. Қулоқлари билан эшитаётган нарсалар ҳам уларга таъсир қилмас эди. Ҳеч қандай синов, ҳисоб-китоб бўлмайди, деб қаттиқ ишонишлари уларни шу ҳолга олиб келганди.)
Tafsir
Улар аҳду паймонни бузиш, пайғамбарларни ёлғончига чиқариш ва ўлдириш ёмон оқибатларга олиб келмайди, деб ўйлашди. Ўйлаганлари бўлмади, ўйламаганлари бўлди ва улар ҳақни кўрмайдиган кўр, ҳақни эшитмайдиган кар бўлиб олдилар. Сўнг Аллоҳ Ўз фазли ила уларни кечирди. Шундан кейин ҳам улардан кўплари яна кўр ва карга айланиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб, билиб тургувчидир. Ҳеч нарса Аллоҳдан яширин бўлолмайди. Яқинда ҳаммасининг жазосини беради.