وَمَن يَتَوَلَّ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فَإِنَّ حِزۡبَ ٱللَّهِ هُمُ ٱلۡغَٰلِبُونَ ٥٦
Ким Аллоҳни, Унинг Пайғамбарини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг ҳизби — ана ўшалар ғолиблардир.
Tafsir
Ким Аллоҳни ва Унинг Пайғамбарини ҳамда мўминларни дўст тутиб, мададни улардангина кутса, Аллоҳнинг гуруҳига қўшилган бўлади. Аллоҳнинг гуруҳи ғолиблардир. Чунки уларни Аллоҳнинг Ўзи қўллаб-қувватлаб туради.