Al-Ma'idah surasi, 20-oyat

5:20

وَإِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوۡمِهِۦ يَٰقَوۡمِ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ جَعَلَ فِيكُمۡ أَنۢبِيَآءَ وَجَعَلَكُم مُّلُوكٗا وَءَاتَىٰكُم مَّا لَمۡ يُؤۡتِ أَحَدٗا مِّنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٢٠

Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг. Ахир, У сиздан Пайғамбарлар юборди, подшоҳлар чиқарди ва оламларда бирортага бермаган нарсаларни берди-ку», – деганини эсла.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Мусо ўз қавми Бани Исроилга шундай деганди: "Эй қавмим, Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини тилингиз билан ҳам, дилингиз билан эслангиз. У Зот сизларни ҳидоятга бошловчи пайғамбарларни ўзингиздан чиқарди. Қул-мамлук эдингиз, сизларни подшоҳларга айлантирди. Сизларга ўз замонингизда оламлардаги ҳеч кимга бермаган неъматларини ато этди".