Al-Ma'idah surasi, 14-oyat

5:14

وَمِنَ ٱلَّذِينَ قَالُوٓاْ إِنَّا نَصَٰرَىٰٓ أَخَذۡنَا مِيثَٰقَهُمۡ فَنَسُواْ حَظّٗا مِّمَّا ذُكِّرُواْ بِهِۦ فَأَغۡرَيۡنَا بَيۡنَهُمُ ٱلۡعَدَاوَةَ وَٱلۡبَغۡضَآءَ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ وَسَوۡفَ يُنَبِّئُهُمُ ٱللَّهُ بِمَا كَانُواْ يَصۡنَعُونَ ١٤

Ва, «Биз насоролармиз», деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик. Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз улар орасида адоват ва ёмон кўришни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ, албатта, уларга қилмишлари ҳақида хабар берадир. 10

Izohlar

10 (Ийсо алайҳиссаломга биринчи эргашганлар Носиро номли қишлоқ аҳолиси экан. Шунинг учун ҳам уларга «насоролар», деб ном берилган. Бошқа бир талқинларга кўра, Ийсо алайҳиссалом: «Ким менга нусрат (ёрдам) беради?» деганларида, биз, деб чиққан эканлар. Шунинг учун «насоро» номини олганлар. Насороларнинг ўзаро адоватлари ҳаммага маълум ва машҳур. Католик протестант билан, православ моруний билан ёки бошқаси яна бири билан ҳамиша душман. Ҳар бир черков ўзини алоҳида динда деб ҳисоблайди ва бошқасини душман билиб, ёмон кўради. Уларнинг ўзаро олиб борган диний-мазҳабий урушлари оқибатида қонлар дарё бўлиб оққани тарихда машҳур.)

Tafsir

Яҳудийлардан қандай қаттиқ аҳду паймон олган бўлсак, ўзларини Ийсо алайҳиссаломнинг тобеларимиз, деб даъво қиладиганлардан ҳам ўшандай аҳду паймон олдик. Улар ҳам худди яҳудийларга ўхшаб, ўзларига берилган эслатмалардан бир қисмига амал қилмадилар. Кейин Биз уларнинг ораларига то Қиёмат кунига қадар давом этадиган нафрат ва адоватни солдик. Шу билан улар бир-бирини кофирга чиқарадиган, бир-бирини ёқтирмайдиган, бир-бири билан урушадиган, жанг қиладиган бўлиб қолдилар. Яқинда Аллоҳ улар қилган қилғиликларнинг хабарини беради ва уларни қилмишларига яраша жазолайди.