Al-Ma'idah surasi, 15-oyat

5:15

يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ قَدۡ جَآءَكُمۡ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمۡ كَثِيرٗا مِّمَّا كُنتُمۡ تُخۡفُونَ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَيَعۡفُواْ عَن كَثِيرٖۚ قَدۡ جَآءَكُم مِّنَ ٱللَّهِ نُورٞ وَكِتَٰبٞ مُّبِينٞ ١٥

Эй, аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У, сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб берур. Кўпгинасини эса, афв қилур. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди. 11

Izohlar

11 (Яҳудий ва насороларга бу оятда таъкидлаб айтилаётган нарса — Аллоҳнинг охирги Пайғамбари алайҳиссалоту вассаломнинг нафақат араб мушрикларига, балки дунёдаги бошқа барча халқларга, шу жумладан, аҳли китобларга ҳам Аллоҳ томонидан келганликларидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг яҳудийларга ҳам пайғамбар бўлиб келишлари хабари Тавротда бор бўлиб, улардан аҳд олинганда, у зотга иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Шунингдек, у зоти бобаракот алайҳиссалоту вассаломни насороларга ҳам пайғамбар бўлиб келишлари хабари Инжилда зикр қилинган бўлиб, Аллоҳ таоло насоролардан аҳд олган пайтида, у зот келган вақтларида иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Бу оятда уларга ўша аҳдномада айтилган пайғамбар дарҳақиқат келганлигининг хабарини бериб туриб, у зотнинг аҳли китобларга қиладиган баъзи ишлари ҳам айтилмоқда.)

Tafsir

Эй аҳли китоб, Таврот аҳли яҳудийлар ва Инжил аҳли насронийлар, сизларга элчимиз Муҳаммад алайҳиссалом ўзингизга нозил қилинган китобдан кўпгина яширганларингизни очиқлаб, баён қилиб, кўпгина сизларни шарманда қилишдан бошқа манфаати бўлмаган жойларини эса афв этиб, тарк этиб келди. Сизларга Қуръон Аллоҳ тарафидан бир китоб бўлиб келди. У атрофни ёритувчи бир нур ва одамларга дунёвий ишларида ҳам, ухровий ишларида ҳам зарур бўлган бир очиқ китоб, қўлланмадир.