۞ يَوۡمَ يَجۡمَعُ ٱللَّهُ ٱلرُّسُلَ فَيَقُولُ مَاذَآ أُجِبۡتُمۡۖ قَالُواْ لَا عِلۡمَ لَنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ عَلَّٰمُ ٱلۡغُيُوبِ ١٠٩
Аллоҳ Пайғамбарларни жамлаган кунда: «Сизга қандай жавоб қилинди?» – деб сўрайдир. Улар: «Биз билмаймиз, албатта, Сенинг Ўзинггина ғайбларни яхши билгувчисан», дерлар.
Tafsir
Эй одамлар, Қиёматни эсланглар. У кунда Аллоҳ ҳамма пайғамбарларни тўплаб: "Умматларингиз сизларнинг даъватингизга қандай жавоб берди", деб сўрайди. Шунда улар жавобни Аллоҳнинг Ўзига топшириб: "Парвардигоро, биз билмаймиз, ҳамма билим Сенда, ғайб ишларини ёлғиз Ўзинг биласан", дейдилар.