Al-Ma'idah surasi, 104-oyat

5:104

وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَإِلَى ٱلرَّسُولِ قَالُواْ حَسۡبُنَا مَا وَجَدۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَآۚ أَوَلَوۡ كَانَ ءَابَآؤُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ شَيۡـٔٗا وَلَا يَهۡتَدُونَ ١٠٤

Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни ниманинг устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а?!

Tafsir

Анави Аллоҳга туҳмат қилаётганларга: "Аллоҳ нозил қилган Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатига келиб, ҳалол билан ҳаромни ажратиб олинглар", дейилса, "Бизга ота-боболаримиздан мерос қолган ақида ва амаллар етарлидир", дейдилар. Қандай қилиб у етарли бўлсин? Ахир ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ғирт саводсизлар бўлган-ку! Уларга ўзларидан баттар нодонлар ва адашганлар эргашадилар. Хуллас, тўғри гапни уқмаган бу гумроҳлар йўлдан озган жоҳиллардир.