Al-Kahf surasi, 71-oyat

18:71

فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰٓ إِذَا رَكِبَا فِي ٱلسَّفِينَةِ خَرَقَهَاۖ قَالَ أَخَرَقۡتَهَا لِتُغۡرِقَ أَهۡلَهَا لَقَدۡ جِئۡتَ شَيۡـًٔا إِمۡرٗا ٧١

Бас, юриб кетдилар. Кемага минганларида, уни тешиб қўйди. У (Мусо): «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди.

Tafsir

Келишиб олишгач, денгиз соҳили бўйлаб йўлга тушдилар. Бир кема ёнига келиб, унга миндилар. Кемадагилар Хизрни ҳурматидан уларни бепул олиб кетди. Хизр кеманинг бир тахтасини суғуриб (тешиб) қўйди. Мусо деди: "Сени бепул олиб кетаётган одамларнинг кемасини тешасанми, уларни ғарқ қилмоқчимисан? Сен жуда нотўғри иш қилдинг".