Al-Kahf surasi, 46-oyat

18:46

ٱلۡمَالُ وَٱلۡبَنُونَ زِينَةُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۖ وَٱلۡبَٰقِيَٰتُ ٱلصَّٰلِحَٰتُ خَيۡرٌ عِندَ رَبِّكَ ثَوَابٗا وَخَيۡرٌ أَمَلٗا ٤٦

Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир. 21

Izohlar

21 (Ҳа, молу мулк, бола-чақа бу дунёнинг зийнатидир, аммо қиймати эмасдир. Исломда зийнатга ҳам ҳалол-пок бўлиш шарти ила изн берилган. Аммо зийнатлар ҳаёт қадрини ўлчовчи қийматга айлантирилмаган. Зийнатга зийнат деб қаралган. Исломда боқий қолувчи солиҳ амаллар қиймат саналади. Инсонга унинг иймони ва яхши амалига қараб қиймат берилади.)

Tafsir

Мол-давлат ва бола-чақа шу дунёнинг безагидир. Охиратда эса Аллоҳ ризоси йўлида сарфланмаган мол-давлатдан фойда йўқ. Аллоҳ ризоси йўлидаги ишлар ва гаплар бу дунёнинг ҳар қанча зебу зийнатидан яхшироқдир. Инсоннинг орзу қилишига, интилишига арзийдиган нарса мана шудир. Зеро, дунёнинг зебу зийнати фонийдир. Аллоҳ ризоси йўлидаги ишлар ва гаплар эса боқийдир.