Al-Kahf surasi, 34-oyat

18:34

وَكَانَ لَهُۥ ثَمَرٞ فَقَالَ لِصَٰحِبِهِۦ وَهُوَ يُحَاوِرُهُۥٓ أَنَا۠ أَكۡثَرُ مِنكَ مَالٗا وَأَعَزُّ نَفَرٗا ٣٤

Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди. 17

Izohlar

17 (У кишининг боғларидан бошқа ҳам «меваси» — молу дунёси бор эди. Бир куни шериги ила баҳслашар экан, мақтаниб қолди. Менинг сендан кўра молу дунём кўп. Одамларим, болаларим, хизматчиларим, ёрдамчиларим ҳам кўп, ҳам кучли, деди. Ушбу дунёнинг зебу зийнатидан фахрланишидан бу одамнинг кофирлиги кўриниб турибди.)

Tafsir

Икки боғ эгасининг бошқа даромади, мол-давлати ҳам бор эди. У мўмин шериги билан гаплашар экан, унга мақтаниб, ўзини кўрсатиб деди: "Сендан кўра мол-давлатим кўпроқ, одамларим эса кучлироқ".