فَضَرَبۡنَا عَلَىٰٓ ءَاذَانِهِمۡ فِي ٱلۡكَهۡفِ سِنِينَ عَدَدٗا ١١
Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик. 6
Izohlar
6 («Қулоққа парда урди» дегани, қулоғини эшитмайдиган қилиб қўйди, деганидир. Йигитлар қочиб келиб ғорга жойлашганларида Аллоҳ таоло уларнинг қулоқларини эшитмайдиган қилиб қўйган, яъни ухлатиб қўйган. Яъни, йигитлар ғорда узоқ вақт ҳеч нарсани эшитмай ухлаб ётганлар.)
Tafsir
Улар ғорга келганларидан кейин қулоқларига бир парда уриб, овозларни эшитмайдиган қилиб қўйдик ва уларга бир неча йиллик уйқуни бердик.