إِذۡ أَوَى ٱلۡفِتۡيَةُ إِلَى ٱلۡكَهۡفِ فَقَالُواْ رَبَّنَآ ءَاتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحۡمَةٗ وَهَيِّئۡ لَنَا مِنۡ أَمۡرِنَا رَشَدٗا ١٠
Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар. 5
Izohlar
5 (Каҳф эгалари йигитлар экан. Улар ғордан паноҳ жой топибдилар. Яъни, бировдан қочиб келиб яширинибдилар. Демак, ишларидан кўнгиллари тўқ эмас. Уларга бу борада ҳам Аллоҳдан ёрдам керак.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг! Мўмин йигитлар динларини ҳимоя қилиш учун ғордан паноҳ топиб: "Парвардигоро, бизга Ўзинг тарафингдан бир раҳмат ато этиб, гуноҳларимизни кечир ва душманларимиздан нажот бер ҳамда шу ҳижратимизда бизни тўғри йўлга солиб қўй", дея дуо қилдилар.