وَإِذَا رَأَوۡاْ تِجَٰرَةً أَوۡ لَهۡوًا ٱنفَضُّوٓاْ إِلَيۡهَا وَتَرَكُوكَ قَآئِمٗاۚ قُلۡ مَا عِندَ ٱللَّهِ خَيۡرٞ مِّنَ ٱللَّهۡوِ وَمِنَ ٱلتِّجَٰرَةِۚ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ ١١
Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. 5
Izohlar
5 (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, айрим мусулмонлар бирон тижорат ёки кўнгилхушликни кўриб қолсалар, сизни минбарда турган ҳолингизда ташлаб, ўшанга қараб кетадилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳнинг ҳузуридаги солиҳ амал учун бериладиган мукофот кўнгилхушликдан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ энг яхши ризқ бергувчидир".