وَأَنَّ ٱلۡمَسَٰجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدۡعُواْ مَعَ ٱللَّهِ أَحَدٗا ١٨
Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқага дуо қилманг. 3
Izohlar
3 (Масжидлар Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинган жойлардир, шунинг учун ҳам улар «Байтуллоҳ» — Аллоҳнинг уйи деб аталади. Бошқа дин вакиллари ўз ибодатхоналарида Аллоҳга ширк келтиришар, ягона Аллоҳдан ўзгага ҳам ибодат, дуо қилишарди. Аллоҳ таоло бу оятда Ўз Пайғамбари ва мўмин-мусулмонларни тавҳидга — фақат Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишга чақиради.)
Tafsir
Албатта масжидлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоникидир, Ундан бошқа ҳеч кимники эмас. Шундай экан, масжидларда Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга дуо-илтижо қилманглар. Акс ҳолда, ибодатхоналар ва черковлардаги яҳудий ва насороларга ўхшаб қоласизлар.