Al-Jathiyah surasi, 24-oyat

45:24

وَقَالُواْ مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا ٱلدُّنۡيَا نَمُوتُ وَنَحۡيَا وَمَا يُهۡلِكُنَآ إِلَّا ٱلدَّهۡرُۚ وَمَا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا يَظُنُّونَ ٢٤

Улар: «У (ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос. 7

Izohlar

7 (Булар даҳрийлардир, бизни фақат даҳр(замон) ўлдиради, деганлари учун шу номни олганлар. Улар ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этадилар.)

Tafsir

Қайта тирилишни инкор қиладиган кофирлар шундай дейдилар: "Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқ. Бир авлод ўлиб, бошқаси туғилиб, ҳаёт шу тахлит давом этаверади. Бизни фақат вақт ўтиши, кеча ва кундузнинг алмашиниб туриши ўлдиради, холос". Лекин уларда қайта тирилишни инкор қилишга илмий асос йўқ. Улар фақат гумон-тахмин қиладилар, холос. Гумон эса ҳаргиз ҳақиқатнинг ўрнини боса олмас.