Al-Jathiyah surasi, 25-oyat

45:25

وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُنَا بَيِّنَٰتٖ مَّا كَانَ حُجَّتَهُمۡ إِلَّآ أَن قَالُواْ ٱئۡتُواْ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٢٥

Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинган чоғда, уларнинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринг-чи?!» – дейишдан бошқа ҳужжатлари бўлмас.

Tafsir

Қайта тирилишни инкор қиладиган мушрикларга оятларимиз очиқ-равшан тарзда ўқиб берилганда уларнинг ҳужжатлари Пайғамбар алайҳиссаломга: "Ўлимдан кейин яна ҳаёт бор, деган даъвойинглар рост бўлса, ўлиб кетган ота-боболаримизни тирилтириб беринглар-чи", дейишдан бошқа нарса бўлмади.