۞ ٱللَّهُ ٱلَّذِي سَخَّرَ لَكُمُ ٱلۡبَحۡرَ لِتَجۡرِيَ ٱلۡفُلۡكُ فِيهِ بِأَمۡرِهِۦ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ١٢
Аллоҳ сизга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва сиз Унинг фазлидан исташингиз учун бўйсундириб қўйди. Шоядки, шукр келтирсангиз.
Tafsir
Эй одамлар, сизларга денгизни бўйсундириб берган ёлғиз Аллоҳдир. Токи, Унинг амри ила кемалар сузиб юрсин ва Унинг фазлу марҳаматидан умидвор бўлиб, ҳалол касб қилинглар. Шоядки, Аллоҳ ато этган неъматларга шукр қилсангизлар.