Al-Jathiyah surasi, 13-oyat

45:13

وَسَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا مِّنۡهُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ ١٣

Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни — ҳаммасини Ўз томонидан бўйсундириб қўйди. Албатта, ана шунда тафаккур қиладиган қавм учун оят(белги)лар бордир.

Tafsir

Аллоҳ сизларга самолардаги ой, қуёш, юлдузлар каби ҳамма нарсаларни ва заминдаги дарёлар, дарахтлар, тоғлар каби ҳамма нарсаларни бўйсундириб қўйди. Бу ишда фикр юритиб, ибрат оладиган қавм учун Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қиладиган белгилар бордир.