قُلۡ كَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدَۢا بَيۡنِي وَبَيۡنَكُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ بِعِبَادِهِۦ خَبِيرَۢا بَصِيرٗا ٩٦
Сен: «Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Албатта, У Ўз бандаларидан хабардор ва уларни кўриб тургувчи Зотдир», деб айт. 39
Izohlar
39 (Одамлар ҳақиқатни, пайғамбарлик нима эканини англашни хоҳламасалар, улар билан тортишишнинг ҳожати йўқ, уларни Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилиб қўйиш керак.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Мен билан сизларнинг ўртамизда менинг пайғамбар эканимга ва рисолатни сизларга етказганимга гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилур. Албатта, У бандаларининг аҳволидан Хабардор, уларнинг энг яширин ишларини ҳам кўриб турувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас".