وَمَن يَهۡدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلۡمُهۡتَدِۖ وَمَن يُضۡلِلۡ فَلَن تَجِدَ لَهُمۡ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِهِۦۖ وَنَحۡشُرُهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمۡ عُمۡيٗا وَبُكۡمٗا وَصُمّٗاۖ مَّأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ كُلَّمَا خَبَتۡ زِدۡنَٰهُمۡ سَعِيرٗا ٩٧
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топгувчидир. У кимни адаштирса, уларга Ундан ўзга зинҳор валийлар топа олмассан. Уларни қиёмат куни юзтубан, кўр, кар, соқов ҳолларида тўплаймиз. Уларнинг турар жойлари жаҳаннамдир. У қачон сокин бўлса, уларга оловни зиёда қиламиз. 40
Izohlar
40 (Аллоҳ таоло, ақлини ишлатиб ҳидоят йўлини ихтиёр этган бандаларини ҳидоятга бошлайди. Ана ўша одам ҳақиқий ҳидоят топган одам бўлади. Ҳавои нафсининг гапига кириб, залолат йўлини ихтиёр этганларни эса, залолатга кетказади.)
Tafsir
Аллоҳ кимнинг ҳидоят топишига тавфиқ берса, ўша ҳақиқий ҳидоят топгандир. Кимга тавфиқ бермасдан, адаштириб қўйган бўлса, эй Пайғамбар, унинг учун Аллоҳдан бошқа уни ҳаққа йўналтириб қўядиган, ундан зарарни даф қиладиган, унга фойда келтирадиган бирон дўст топа олмассиз. Қиёмат куни уларни юзтубан йиқилган, кўрмайдиган, гапирмайдиган, эшитмайдиган қилиб йиғамиз. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти пасайгани сайин яна баттар алангалатиб турамиз.