وَلَقَدۡ صَرَّفۡنَا لِلنَّاسِ فِي هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ مِن كُلِّ مَثَلٖ فَأَبَىٰٓ أَكۡثَرُ ٱلنَّاسِ إِلَّا كُفُورٗا ٨٩
Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларни баён қилдик. Бас, одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар. 35
Izohlar
35 (Аллоҳ таоло Қуръони Каримда одамларни иймонга чорловчи, ҳидоятга йўлловчи, уларнинг қалбларини, ҳис-туйғуларини, ақлларини ишга солувчи турли мисолларни баён қилди. Аммо буни идрок эта олмаган инсонлар ҳамма нарсадан бош тортдилар.)
Tafsir
Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонда одамларга, зора иймонга келиб қолсалар, дея ибратли насиҳатлар, буйруқлар, тақиқлар ва қиссалардан турли хил тарзда баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари улардан юз ўгириб, Қуръонни инкор қилдилар, унга қулоқ солишдан бош тортдилар.