قُل لَّئِنِ ٱجۡتَمَعَتِ ٱلۡإِنسُ وَٱلۡجِنُّ عَلَىٰٓ أَن يَأۡتُواْ بِمِثۡلِ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ لَا يَأۡتُونَ بِمِثۡلِهِۦ وَلَوۡ كَانَ بَعۡضُهُمۡ لِبَعۡضٖ ظَهِيرٗا ٨٨
«Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизга нозил қилинган, балоғату фасоҳатида, гўзал назмию сермазмунлигида ўхшаши йўқ шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун инсу жиннинг ҳаммаси бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини ҳаргиз келтира олмайдилар".