إِلَّا رَحۡمَةٗ مِّن رَّبِّكَۚ إِنَّ فَضۡلَهُۥ كَانَ عَلَيۡكَ كَبِيرٗا ٨٧
Магар Аллоҳдан марҳамат бўлсагина. Албатта, Унинг фазлу карами сен учун каттадир.
Tafsir
Лекин Биз уни Парвардигорингиз тарафидан бўлган бир марҳамат ила кетказмадик. Уни қалбингизда боқий қолдирдик. Аллоҳнинг сизга фазлу марҳамати жуда катта бўлди. Сизни пайғамбар, пайғамбар бўлганда ҳам уларнинг охиргиси айлади ва сизга Қуръонни нозил қилди.