Al-Isra surasi, 86-oyat

17:86

وَلَئِن شِئۡنَا لَنَذۡهَبَنَّ بِٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ بِهِۦ عَلَيۡنَا وَكِيلًا ٨٦

Агар хоҳласак, сенга ваҳий қилган нарсаларимизни кетказамиз. Сўнгра, Бизга қарши ўзингга вакил топа олмассан.

Tafsir

Аллоҳга қасамки, Эй Пайғамбар, агар хоҳласак, сизга қилинган ваҳийни қалбингиздан ҳам, китоблардан ҳам ўчириб юборамиз. Кейин сиз уни қайтариб берадиган бирон мададкорни топа олмассиз.