Al-Isra surasi, 76-oyat

17:76

وَإِن كَادُواْ لَيَسۡتَفِزُّونَكَ مِنَ ٱلۡأَرۡضِ لِيُخۡرِجُوكَ مِنۡهَاۖ وَإِذٗا لَّا يَلۡبَثُونَ خِلَٰفَكَ إِلَّا قَلِيلٗا ٧٦

Улар сени бу ерда безовта қилиб, ундан сени чиқариб юборишларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, сендан кейин улар озгина муддатдан бошқа тура олмаслар. 31

Izohlar

31 (Бу қилмишлари учун Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган бўларди. Аллоҳ уларни ҳалок қилишни истамагани учун Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни Маккадан чиқаришларига йўл қўймади. Балки Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг ўзларига чиқиб кетишни амр қилди.)

Tafsir

Кофирлар адоватлари туфайли сизни безовта қилиб, Маккадан чиқариб юборишларига оз қолди. Лекин Парвардигорингизнинг амри ила ҳижрат қилгунингизга қадар Аллоҳ сизни Ўз ҳимоясига олди. Агар сизни чиқариб юборганларида ўзлари ҳам у ерда қола олмаган бўлардилар.